Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:45 / 06.05.2015
1627
1 дақиқада ўқилади
Венесуэла президенти Ғалаба байрамини Москвада нишонлайди
Венесуэла президенти Николас Мадуро 9 май куни Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб Москвада ўтказиладиган тантаналарда иштирок этади. Бу ҳақда El Siglo нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Мадурони Владимир Путин шахсан таклиф қилган. Эндиликда унинг Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этиши кутилмоқда.
Айни пайтда 9 май куни Москвага 20 давлат раҳбари ташриф буюриши маълум.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш