Спорт | 09:53 / 07.05.2015
2798
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакиллари Таиландда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади

7 май куни Таиланднинг Паттайя шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Мазкур дунё биринчилиги швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон шарафини 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари ака-ука Жавоҳир ҳамда Исломбек Синдаров, шунингдек, Акобирхон Сайдалиев, Абдулбосит Шарифжонов ва Сухробжон Аввалбоев ҳимоя қилади.

Барча ёш гуруҳларида ғолиб ва совриндорлар 14 май куни маълум бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш