Спорт | 08:11 / 08.05.2015
1282
1 дақиқада ўқилади

АҚШ компанияси Ашхободда гольф-корт қуради

АҚШнинг “Никлаус Дизайн” гольф-компанияси раҳбари Жек Никлаус Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувда Туркманистонда гольфни ривожлантириш учун барча ёрдамни беришга тайёрлигини билдирди.

2014 йили Ашхобод шаҳрида умумий майдони 50 гектар бўлган гольф-корт қурилмоқда. Президент қарорига кўра, қурилиш ишлари 2016 йил октябрида якунланиб, объект фойдаланишга топширилиши керак.

“Биз бу соҳадаги бой тажрибамизни ишга солган ҳолда энг яхши, энг сифатли гольф-кортни қурамиз”, - деди Жек Никлаус. Унинг таъкидлашича, объект Ашхободда ўтадиган ёпиқ иншоотлардаги 2017 йилги Осиё ўйинларига қадар фойдаланишга топширилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш