Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:51 / 09.05.2015
5093
1 дақиқада ўқилади
Ғалаба паради чоғида Бишкек устидан Россия самолётлари учиб ўтди
Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парадда Россиянинг 100 нафар ҳарбий хизматчиси иштирок этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумот бермоқда.
Айтилишича, парад чоғида Россия авиация базаси самолёт экипажлари Бишкек устидан учиб ўтган.
Бундан ташқари, парадга Россия ҳарбий техникаси жалб қилинган, БТР-70М пиёдалар ҳарбий машиналари ва ва Д-30 гаубицалари, БМ-21 ялпи ўт очиш реактив тизимлари шулар жумласидандир.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш