Россиянинг Оренбург вилоятида 57 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар кетаётган автобус тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят миграция хизмати маълумот тарқатди.
Йўловчи автобуси Қозон-Оренбург-Оқбулоқ йўналишида, Қозоғистон чегарасига яқин ҳудудда тўхтатиб қолинди.
Текширув чоғида барча йўловчилар Россия ҳудудига ноқонуний киргани аниқланди.