Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 23:31 / 09.05.2015
3043
1 дақиқада ўқилади
"Реал Мадрид" ўз уйида "Валенсия" билан дуранг ўйнади
Испания чемпионати 36-турида "Реал Мадрид" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилди. Биринчи бўлим 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг устунлигида якунланди. Голларга 20-дақиқада Пако Алькасер ҳамда 26-дақиқада Хави Фуэго муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида "мадридликлар" ҳимоячиси Пепе ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Ўйиннинг 86-дақиқасида Иско узоқ масофадан гол киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.
Ўйин шу ҳисобда якунланди. Ушбу дурангдан сўнг "Реал" 86 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш