Ўзбекистон | 12:50 / 11.05.2015
2146
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Хитой делегацияси келади

Ўзбекистонга Сямэнь шаҳрининг Хорижий ишлар ва хориждаги хитойлик муҳожирлар ишлари бўйича девони бош директори Хун Чэнцзун бошчилигидаги Хитой делегацияси ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси хабар бермоқда.

Делегация Сямэнь шаҳрида 8-11 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро савдо-иқтисодий ярмарка нуфузини Марказий Осиё мамлакатларида ошириш, қўшни мамлакатлардан ушбу ярмаркага ташриф буюрувчи манфаатдор шахслар сонини кўпайтириш мақсадида ташриф буюради.

Хабар беришларича, 6 кишидан иборат делегация 2015 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш