Жаҳон | 05:49 / 12.05.2015
2224
1 дақиқада ўқилади

Обама Саудия Арабистони қироли билан АҚШда учрашув ўтказади

АҚШ президенти Барак Обама Саудия Арабистони қироли Салмон билан Форс қўлтиғи давлатларининг саммитидан олдин учрашув ўтказади. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбага асосланиб, Рейтер хабар қилди.

Форс давлатлари саммити жорий ҳафтанинг охирида Кэмп-Дэвидда ўтказилиши режалаштирилган.

АҚШ ва Саудия Арабистони давлатлари раҳбарлари учрашувида ўзаро ҳарбий ҳамкорлик масалалари, терроризмга қарши биргаликда кураш бўйича ишлар ҳамда Ракетага қарши кураш тизимларини (ПРО) ишлаб чиқишдаги муаммолар муҳокама этилади.

Шунингдек, бу учрашувда киберхакерлар ҳужумидан ҳимояланишда биргаликда ҳаракатланиш ҳақида гап боради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш