Жаҳон | 08:20 / 12.05.2015
1963
1 дақиқада ўқилади

Оқ Уй Shell’га Арктикада бурғулаш ишларини бошлашга рухсат берди

Оқ Уй Shell Англия-Нидерландия қўшма корхонасига Арктикада нефть ва газ конларини қидиришга рухсат берди. Бу ҳақда The New York Times газетаси маълум қилди.
Қайд қилинишича, Шимолий Муз океанида бурғулаш ишлари 2015 йилнинг ёзида бошланади.
Нефть компаниялари кўп йиллардан буён Бофорт ва Чукотка денгизларида нефть ва газ саноатини йўлга қўйишга ҳаракат қилиб келаётган эди. Shell бу борада ютуққа эришган биринчи йирик компания бўлди.
Шу билан бирга, экологларнинг фикрича, Арктика сувларидаги бурғулаш ишлари давомида авария келиб чиққан тақдирда бу 2010 йилда Мексика кўрфазида нефть тўкилишидан ҳам аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш