Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йорк ва Калининград йўналишида учувчи рейсларни ҳафтасига икки мартагача оширди
Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент ва Тошкент – Калининград – Тошкент йўналиши бўйича иккинчи қатнов частотаси киритилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
«Сизга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент йўналиши бўйича иккинчи қатнов киритилмоқда. 2015-йилнинг 28-майидан бошлаб HY101/102 қатнови ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари бажарилади» деб ёзилади биринчи хабарда.
«Тошкент - Калининград - Тошкент йўналиши бўйича иккинчи қатнов киритилди. Энди биз Калининградга чоршанба ва яшанба кунлари учамиз. Қатновлар ёзги навигациянинг охирига қадар (2015-йилнинг октябр ойи охирига қадар) жадвал бўйича бажарилади», дейилади иккинчи хабарда.