Жаҳон | 08:56 / 13.05.2015
2274
1 дақиқада ўқилади

Японияда 6,9 магнитудали зилзила рўй берди

АҚШ Геологик хизмати сайтида хабар қилинишича, Японияда 6,9 магнитудали зилзила рўй берди.

Япония бош метеорологик хизматининг маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,6 баллни ташкил қилган. 

Зилзила Хонсю оролининг шарқий соҳилидан 33 км узоқликда, Тинч океанида рўй берган. Жабр кўрганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган. Цунами рўй бериши хавфи мавжуд эмаслиги айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш