09:10 / 14.05.2015
3784

Тожикистонда КХШТ кучларининг ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив фавқулодда чоралар кучлари Тожикистон ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Душанбе аэропортига Россия ҳарбий ҳаво кучларининг 17 дона Ил-76 транспорт ва битта Ан-124 “Руслан” самолётлари келиб қўнган. Уларда 98-дивизиянинг парашют-десант батальонидан 440 нафар аскар ҳамда 60 техника бирлиги машғулотларда қатнашиш учун Тожикистонга олиб келинган.

Top