Жамият | 09:39 / 19.05.2015
4801
1 дақиқада ўқилади

Туркияда мусиқий шоу иштирокчиси Мутлу Қая отиб кетилди

Туркиялик 19 ёшли хонанда, телевидениедаги мусиқий шоуда иштирок этишга тайёргарлик кўраётган Мутлу Қая бошидан ўқ еди. Hurriyet Daily News газетасида ёзилишича, қиз оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Воқеа 18 май куни содир Диёрбакр вилоятида содир бўлган. Номаълум шахс уй ҳовлисига кириб, дераза олдида туриб Қаяга қарата ўқ узган. Ўқ чиқишини машқ қилаётган хонанданинг бошига теккан.
Жиноятчи қўлга олиниб, полиция идорасига олиб келинган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш