Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:26 / 21.05.2015
4870
1 дақиқада ўқилади
Шахматнинг рапид йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонди
Тезкор шахмат (рапид) йўналиши бўйича Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида турли вилоятлардан келган 106 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Турнир давомида швейтсарча тизимда 7 тур ўтказилди. Барча партиялар 15+5 кўринишидаги электрон соатлар асосида ўйналди.
Турнир финалига 7 очколик имкониятда 6 очкодан жамғарган 4 нафар шахматчи етиб келди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича самарқандлик халқаро тоифадаги гройссмейстер Жаҳонгир Воҳидов чемпионат ғолибига айланди.