Жамият | 17:35 / 22.05.2015
1788
1 дақиқада ўқилади

Волгоградда газ тармоғига ноқонуний уланиб олган Ўзбекистон вакили жазога тортилди

20 май куни Россиянинг Волгоград вилоятида, Котовск туманининг 35 ёшли газ назоратчиси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, Купцово қишлоғида истиқомат қилувчи бир шахс ноқонуний равишда газ қувурига уланиб олганини хабар қилди. Бу мурожаат юзасидан текширув ўтказилди.

1-20 май орасида газ қувурига қонунга хилов равишда уланиб олган шахс 64 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Давлат манфаатларига келтирилган зарар ҳажми ҳисоблаб чиқилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш