Жамият | 17:42 / 26.05.2015
2954
1 дақиқада ўқилади

Австрияда террорчиларни қўллаб-қувватлаган 14 яшар ўсмир 2 йилга қамалди

Австрия суди террочиларни қўллаб-қувватлашда айбланаётган 14 ёшли ўсмирни 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум қилди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, бола Сурияга бориб, ИШИД таркибига қўшилмоқчи бўлган, шунингдек, интернетда бомба ясаш ҳақида ахборот қидирган.

Маълум қилинишича, ўсмир 2014 йилнинг октябридан буён изоляторда сақлаб келинган. Қолган 16 ойлик жазони у суд қарорига мувофиқ шартли муддат тартибида ўтайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш