Жаҳон | 13:16 / 26.05.2015
2160
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон бош вазири Тожикистонга ташриф буюради

8 июнь куни Қирғизистон ҳукумати бошлиғи Темир Сариев Тожикистон расмий сафар уюштиради. Сафар доирасида у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказади.
Бундан ташқари, Сариев 9-11 июнь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган “Сув ҳаёт учун” ҳаракатлар ўн йиллиги якунлари бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш