Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:24 / 28.05.2015
1264
1 дақиқада ўқилади
Эстония ЕИда муҳожирлар учун жорий қилинажак квоталарни адолатсиз деб баҳоламоқда
Эстония Европа Иттифоқида жорий қилиниши кўзда тутилаётган муҳожирлар квотасига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Таави Рийвас Delfi нашрига берган интервьюсида баёнот берди.
Унинг фикрича, квоталар мантиққа зид ҳисоб-китобларга асосланади.
Еврокомиссия режасига биноан Эстонияга Италиядан 443 ва Грециядан 295 қочқин йўл олади.
Рийваснинг фикрича, Иттифоққа аъзо ҳар бир давлат қанча муҳожир қабул қила олишини ўзи ҳал қилиши керак.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш