Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:02 / 31.05.2015
2584
1 дақиқада ўқилади
750 киши истиқомат қиладиган қишлоқнинг футбол жамоаси Польша олий лигасига йўлланмани қўлга киритди
Нечеча қишлоғининг “Термалика” жамоаси Польша олий лигасига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Sport.pl сайти.
Жамоа “Погонь” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир тугашига бир тур қолган чоғда юқори лигага чиқиш йўлланмасига эга бўлди.
Клубга 1922 йили асос солинган. У 2010/2011 йилдан буён Польша биринчи дивизионида иштирок этади.
Нечеча қишлоғида жами 750 киши истиқомат қилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш