Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:46 / 01.06.2015
1609
1 дақиқада ўқилади
Бурятияда ўрмон ёнғинлари ҳудуди 11.7 минг гектарни қамраб олди
Россиянинг Бурятия республикасида охирги кунларда ўрмон ёнғинлари ҳудуди 11.7 минг гектарга етди. Бу ҳақда республика ўрмон хўжалиги агентлигининг сайти орқали хабар берилди.
Ёнғинларни ўчиришга 260 киши жалб қилинган бўлиб, улар орасида ўрмон қоровуллари, маҳаллий аҳоли вакиллари ва ижарачилар мавжуд. Ишларда 43 техника бирлиги иштирок этмоқда.
Бурятияда фавқулодда вазият жорий қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш