Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:37 / 01.06.2015
1973
1 дақиқада ўқилади
Нигерияда бензовоз бекатга урилиши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
Нигериянинг жанубидаги Анамбр вилоятида жойлашган Онича шаҳрида 31 май куни бензин ташувчи юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Agence France-Presse ахборот агентлиги.
Бензовоз ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бекатга келиб урилган. Зарба натижасида машина ағдарилб кетиб, ёниб кетган. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги расмий вакиллари ушбу воқеани бахтсиз ҳодиса деб таснифлашмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш