Жамият | 16:29 / 02.06.2015
2954
1 дақиқада ўқилади

Ғиждувонда қўй ўғриси қўлга олинди

Бухоронинг Ғиждувон туманида қўй ўғриси қўлга олинди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, фуқаро Нуриддин туман ИИБга мурожаат қилиб, қўрасидан тўрт бош қўй йўқолганини айтган. Мурожаат асосида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўғри топилган.
Аниқланишича, бу ишни қўшни қишлоқда истиқомат қилувчи Фарҳод исмли йигит содир этган экан.