Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 13:53 / 03.06.2015
1790
1 дақиқада ўқилади
Йерро Бенитеснинг "Реал"да бирга ишлаш ҳақидаги таклифини қабул қилмади
2014-2015 йилги мавсумда "Реал"да Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган Фернандо Йерро жамоанинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес томонидан билдирилган бирга ишлаш ҳақидаги таклифга розилик бермади.
"Реал"нинг собиқ футболчиларидан бири ҳисобланадиган Йерро ўзиниг мураббийлик фаолиятини мустақил равишда давом эттириш ниятини билдирган.
Унинг кейинги мавсумда "Хетафе" жамоасида ишлаши ҳақида хабар қилинмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш