Жаҳон | 10:14 / 05.06.2015
2010
1 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири Украинага боради

Япония бош вазири Синдзо Абэ 5-6 июнь кунлари Украинага сафар уюштиради.

РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, бу Украина ва Япония дипломатик муносабатлари тарихидаги биринчи расмий сафардир.

Абэ 7-8 июнь кунлари Германияда бўлиб ўтадиган G7 саммитига бориш чоғида йўл-йўлакай Украинага кириб ўтади.

Украина президенти маъмуриятининг фикрича, ушбу ташриф Япониянинг Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини намойиш этиб беришга хизмат қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш