Жаҳон | 08:43 / 06.06.2015
2873
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироққа қайтадан қурол-аслаҳа етказиб беришни бошлади

АҚШ Ироққа "ИШИД" билан курашиши учун қурол-аслаҳа етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Пентагонда қурол-аслаҳа етказиб берилиши икки ҳафта олдин бошлангани маълум қилинмоқда. Хусусан, Ироқ хавфсизлик кучларига миномётлар, танкка қарши қўл гранатомётлари, пулемётлар, автоматлар ҳамда ҳарбий қурол-яроғ топширилган.

Апрелда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Вашингтонга ташрифи пайтида АҚШдан барқарор равишда қурол-аслаҳа етказилиб берилишига эришишга ҳаракат қилишини маълум қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш