Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:47 / 06.06.2015
2287
1 дақиқада ўқилади
Италияда 10 тонна Марокаш нашаси қўлга олинди
Италия соҳилбўйи қўриқчилари Марокашдан Европага 10 тонна наша олиб кетаётган турк кемасини қўлга олишди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Туркия байроғи остида ҳаракатланаётган Meryem номли кема Сицилия бўғозини кесиб ўтаётган пайтда қўлга олинди.
Кемада наша борлиги ҳақида турк полицияси хабар берган. Воқеани тергов қилиш билан иккала давлат вакиллари шуғулланмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш