Жаҳон | 16:55 / 07.06.2015
1608
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги терактни ташкил этишда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

Туркияда Диёрбакир шаҳрида парламентга сайловолди намойишида террорчилик ҳужумини ташкил этишда гумон қилинган шахс қўлга олинди, деб Туркия бош вазири Ахмад Довудўғлуга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ портлаш оқибатида 2 нафар киши ҳалок бўлгани, 150дан ортиқ киши яралангани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш