Спорт | 15:55 / 07.06.2015
1606
1 дақиқада ўқилади

Хави "Барселона"даги фаолияти давомида 25та соврин ютишга эришди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави Европа Чемпионлар Лигасида ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди.

Хави «Ювентус»га қарши учрашувнинг иккинчи таймида, ўйиннинг 74-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Шу тариқа испан футболчиси турнирдаги 151-ўйинини ўтказди ва 150 та учрашувда майдонга тушган Икер Касильясдан ўтиб, яққол етакчи бўлиб олди.

Бундан ташқари, Хави «Барселона» таркибидаги 25-совринини қўлга киритди. 35 ёшли футболчи 4-марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. Каталонияликлар сардори яна 8 марта Испания чемпионати, 6 марта мамлакат Суперкубоги, 3 марта Испания Кубоги ҳамда 2 мартадан Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш