Ўзбекистон | 17:41 / 08.06.2015
2460
1 дақиқада ўқилади

“Асака” банки Корея банклари билан 695 млн долларлик шартномалар имзолади

Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга 26 май куни амалга оширилган ташрифи чоғида Корея компаниялари билан музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон-Корея бизнес форуми ўтказилиши доирасида истиқболли инвестицион лойиҳалар борасида келишувга эришилди.

Делегация таркибида “Асака” банкининг бошқарув раиси Қаҳрамон Орипов бошчилигидаги вакиллари ҳам бор эди. ўтказилган музокаралар натижасида банк бир қатор Корея банклари билан умумий қиймати 695 млн долларга тенг молиявий келишувларни имзолади.

Жумладан, The Export-Import Bank of Korea билан 525 млн долларлик иккита шартнома имзоланди. Korea Exchange Bank билан имзоланган келишувнинг қиймати 100 млн долларни ташкил қилди. Бундан ташқари, SMBC билан 70 млн долларлик шартнома имзоланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш