Жаҳон | 06:24 / 09.06.2015
3154
1 дақиқада ўқилади

Грузиянинг собиқ ички ишлар вазир ўринбосари Одесса милициясини бошқаради

Грузия ички ишлар вазирлигининг собиқ ходими Гия Лордкипанидзе Одесса вилояти ИИБга раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда УНИАН хабар берган.

Лордкипанидзе ўз вақтида Грузияда президент Саакашвилининг яқин одами бўлган ҳамда мамлакат ИИВ раҳвари ўринбосари ҳисобланган.

Михаил Саакашвили Одесса вилоятига губернатор этиб тайинлангач, порахўрликка қарши кураш мақсадида вилоят бошқарув тизимида кенг ислоҳотлар ўтказиши ва амалдорларни алмаштиришини маълум қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш