Жаҳон | 09:52 / 10.06.2015
2519
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Одессада Россиядан айланиб ўтиб Европага юк етказиш учун паром кечувлари қуради

Одесса вилоят маъмурияти раиси Михаил Саакашвили Одессадан паром кечувлари қуриб, улар орқали Россиядан ўтадиган йўлларни айланиб ўтган ҳолда Европага юк етказиш борасидаги режаларини ошкор қилди. Бу ҳақда шаҳарнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Ахборотномада таъкидланишича, бу ишга қизиқиш билдирган инвесторлар ҳам бор.

“Россия орқали юк 30 кун йўл босади. Озарбайжон, Потидан Одессагача бўлган бутун логистика эса 9 кун вақт олади. Бизнесни бу ерга йўналтириш учун аввало тарифларни тушириш лозим. Иккинчидан, паром кечувлари ва логистика марказлари керак”, – таъкидлади Грузиянинг собиқ президенти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш