Жаҳон | 07:08 / 11.06.2015
2110
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироққа 450 нафар америкалик ҳарбий юборилганини тасдиқлади

АҚШ ҳукумати Ироққа 450 нафар ҳарбий инструктор юборилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Оқ уй берган баёнотда ҳарбийларнинг янги гуруҳи Ироққа юборилиши маҳаллий ҳукуматига ёрдам беришга қаратилган машғулотнинг бир қисми бўлиши айтилмоқда. Қайд этилишича, 3 мингга яқин америкалик инструктор Ироқда ҳарбийлар билан иш олиб борган.

Аввалроқ АҚШ "ИШИД" билан курашиш учун Ироққа бир неча юз ҳарбий маслаҳатчиларни юборишга тайёрланаётгани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш