Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:56 / 11.06.2015
1548
1 дақиқада ўқилади
Миллий баскетбол уюшмаси Nike билан 8 йиллик шартнома имзолади
Миллий баскетбол уюшмаси комиссионери Адам Сильвер лига спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси билан 8 йилга мўлжалланган ҳомийлик шартномасини имзолаганини маълум қилди.
ESPN нашрининг ёзишича, келишув 2017/18 мавсумидан кучга киради. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида уюшма қарийб 1 млрд доллар ишлаб топади.
Айни пайтда лига жамоаларига кийим етказиб берувчи фирма Adidas’дир.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш