Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:51 / 11.06.2015
2659
1 дақиқада ўқилади
Пхеньяндаги осмонўпар меҳмонхонада ёнғин чиқди
Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда йириклиги бўйича Шимолий Кореяда иккинчи рақамли “Корё” осмонўпар меҳмонхонасида ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Гувоҳларнинг айтишича, бино қанотларидан бирида тутун кўтарилмоқда, яқин атрофдаги даҳалар ўраб олинган.
43 қаватли “Корё” меҳмонхонаси Шимолий Кореянинг собиқ раҳбари Ким Ир Сен ҳокимиятининг охирлари – 1985 йилда “Шимолий Кореянинг шуҳрати ва кучини кўрсатиш” учун қурилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш