Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:43 / 12.06.2015
1537
1 дақиқада ўқилади
14 июнь куни Женевада Яман бўйича музокаралар бошланади
Ямандаги ихтилоф бўйича музокаралар 14 июнь куни Женевада бошланади. Бу ҳақда БМТнинг расмий вакили Аҳмад Фавзий маълум қилди.
Фавзийнинг маълумотларига кўра, музокараларнинг дастлабки босқичида БМТ бош котиби Пан Ги Мун қатнашади, у турли томон вакиллари билан энг камида тўртта учрашув ўтказади.
Фавзий делегациянинг таркиби ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Хусусан, ТАСС мухбирининг хабар беришича, у Женевадаги матбуот анжумани чоғида Ямандаги кучларнинг вакиллари сифатида кимлар музокараларда иштирок этишини маълум қилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш