Жаҳон | 20:54 / 14.06.2015
3809
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея кичик масофадаги учта ракета учирди

Шимолий Корея кичик масофадаги KN-01 туридаги учта ракетани учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси берган баёнотга иқтибос келтирган ҳолда “Ренхап” ахборот агентлиги хабар берди.
“Бизнинг армия Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракатларини кузатмоқда ва турли иғволарга тайёр турибди”, дейилди қўмитада.
KN-01 ракеталари ўқув машғулотлари доирасида Шарқий Хитой денгизидаги Маян ороли томон учирилди.
Аввалроқ Шимолий Корея мамлакат Меҳнат партиясининг 70 йиллиги муносабати билан октябрь ойида сунъий йўлдошга эга ракетани учириши маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш