Жаҳон | 14:31 / 16.06.2015
2677
1 дақиқада ўқилади

"Ал-Қоида Саудия Арабистонида" гуруҳи ўз етакчисининг ўлдирилганини тасдиқлади

"Ал-Қоида Саудия Арабистонида" гуруҳи жангарилари Носир ал-Ваҳшийнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлашди.

Маълум бўлишича, у Яманнинг Хадрамаут вилояти ҳудудига берилган ҳаво ҳужуми вақтида ҳалок бўлган.

Бироз олдинроқ, унинг 13 июнь куни ўлдирилгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Ал-Ваҳший 2007 йилдан буён "Ал-Қоида Саудия Арабистонида" гуруҳи етакчиси ҳисобланар эди. Бу гуруҳ 2009 йилда Саудия Арабистонидаги "Ал-Қоида" гуруҳи билан бирлашган. Бу гуруҳ жангарилари Саудия Арабистони яриморолидаги ғарблик сайёҳлар ҳамда Ғарб мамлакатлари элчихоналарига, аксилтеррор идораларнинг биноалари ҳамда нефть базарларига ҳужумлар уюштириш билан шуғулланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш