Иқтисодиёт | 09:41 / 16.06.2015
3147
1 дақиқада ўқилади

Gap компанияси АҚШда ва Европада 175 дўконини ёпади

Дунёдаги энг йирик кийим-кечак ритейлери, Gap, Banana Republic ва Old Navy брендлари эгаси бўлган Gap компанияси АҚШ ва Европа давлатларида жойлашган 175 дўконини ёпмоқчи. CBS каналининг эслатиб ўтишича, компания дунё бўйлаб 3 мингдан ортиқ савдо нуқталарига эга ҳисобланади.

Таъкидланишича, ёпилаётган дўконлар паст даромад келтиради ёки муваффақиятсиз ҳудудларда жойлашган.

Компания раҳбари Арт Пэкнинг сўзларига қараганда, бир қатор дўконларнинг ёпилиши билан бир қаторда, штаб-квартира ходимларининг бир қисми ишдан бўшатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш