Жаҳон | 06:15 / 19.06.2015
1146
1 дақиқада ўқилади

Данияда парламент сайловида дастлабки натижаларига кўра мухолифат етакчилик қилмоқда

Даниядаги парламент сайловларида овозларнинг ярми ҳисобланганидан кейин мухолиф Консерватив партия етакчилик қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Дания телеканаллари хабар берган. 50 фоиз овозлар ҳисоблангандан кейин янги чақириқдаги парламентда 92та ўрин мамлакатнинг собиқ бош вазири Ларс Лёкке Расмуссен бошчилигидаги мухолиф партияларга тегди.

Амалдаги бош вазир Хелле Торнинг-Шмиттнинг Сўл-марказий коалицияси 83та ўринни эгалламоқда.

Сайлов натижаларига кўра энг муваффақиятли партия рўйхатларига, тахминларча, Торнинг-Шмитт Социал-демократик партияси ва Дания халқ партияси вакиллари эа бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш