Жаҳон | 06:17 / 22.06.2015
1244
1 дақиқада ўқилади

Миср кейинги 3 йил ичида илк марта Исроилдаги элчисини тайинлади

Миср ҳукумати уч йиллик танаффусдан кейин Исроилга ўз элчисини юборди. Бу ҳақда Рейтер хабар берди.

"Президент Абдул-Фаттоҳ Ас-Сиси Хазим Ҳайратни Мисрнинг Тель-Авивдаги янги элчиси сифатида тайинлаш ҳақида фармонини имзолади", дейилади MENA ахборот агентлиги хабарида.

Қайд этилишича, бу қарор икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш мақсадида қабул қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш