Жаҳон | 07:00 / 23.06.2015
1371
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда портлашлар оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг шимолидаги Майдугури шаҳрида икки нафар террорчи қиз томонидан содир этилган портлашлар оқибатида 30 нафарга яқин киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Қизлардан бири ўзини Рамазон ойи муносабати билан кўпчилик одам йиғилган масжид ёнида ўзини портлатиб юборган.

Иккинчи портлаш ҳам шу жой яқинида содир бўлди, унда фақатгина террорчи қизнинг ўзи ҳалок бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш