15:49 / 23.06.2015
2270

Олимлар MERS вирусининг заиф томонини аниқлашди

Олимлар Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусини енгишнинг усулини топишганини иддао қилмоқда. Ушбу янгиликнинг тафсилотлари The Journal of Biological Chemistry нашрида эълон қилинди.

Аниқланишича, MERS вирусининг бўлиниши ва кўпайиши учун жавоб берадиган фермент бошқа коронавирусларникидан сезиларли даражада фарқланади. Тахминларга кўра, айнан шу жиҳат вируснинг заиф томонидир.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар фермент фаоллигини кесувчи молекулани топишган. Шу молекуланинг ўзи кам концентрацияда бўлса, аксинча, вируснинг кўпайишини янада жадаллаштирар экан.

Олимлар бу борадаги тадқиқотларини давом эттириб, яқин орада вируснинг давосини топишга умид қилмоқда.

Top