Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:37 / 27.06.2015
2935
1 дақиқада ўқилади
Меҳмонхоналарда содир бўлган терактлар туфайли Тунисда 80та масжид ёпилади
Тунис ҳукумати 26 июнь куни Ўрта Ер денгизи соҳилидаги 2 меҳмонхонада хорижлик ўнлаб сайёҳлар жангарилар томонидан ўлдирилганидан сўнг, мамлакат ҳудудидаги 80та масжидни ёпишга қарор қилди.
Рейтер маълумотларига кўра, бу ҳақда мамлакат бош вазири эълон қилган.
Бош вазир Ҳабиб Эссиднинг айтишича, ҳукуматнинг кучли назорати ўрнатилмаган чекка ҳудудлардаги масжидлар ёпилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш