10:28 / 28.06.2015
3443

Блаттер ФИФА ҳомийларига босимнинг камайиши умидида истеъфога чиққанини маълум қилди

ФИФА президенти Йозеф Блаттер ўз лавозимини ташкилот ҳамда унинг ҳомийларига босимнинг камайиши умидида тарк этганини маълум қилди. Блаттер бу ҳақда Walliser Bote нашрига берган интервьюсида айтди.

“Бу ФИФА, унинг ходимлари ва ҳомийларига босимни камайтиришнинг ягона йўли эди. Мен буни ФИФАни олов ичида қолишидан сақлаш учун амалга оширдим”, деб айтди Блаттер.

Top