Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 14:07 / 28.06.2015
2725
1 дақиқада ўқилади
Uber Истанбулда сув таксилари хизматини жорий қилади
Uber онлайн хизмати Истанбулда иш бошлаганига 1 йил тўлиши муносабати билан бу шаҳарда UberBOAT номли дастурни ишга туширади. Бу хизмат орқали қайиқларни такси сифатида чақириш мумкин бўлади.
Компаниянинг интернетдаги блогида ёзилишича, бу хизмат Navette компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилади.
Маълум қилинишича, бундай қайиқларда 6-8 кишини ташиш имконияти мавжуд бўлиб, бундай хизматлар масофага кўра 50 лирадан 435 лирагача ҳақ тўланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш