Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 13:52 / 28.06.2015
3685
1 дақиқада ўқилади
Японияда иккита роботнинг никоҳ маросими ўтказилди
Японияда дунё тарихида илк марта роботлар расман никоҳда ўтишди. Бу ҳақда Dеmotix портали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Фройс исмли "робот йигит" Юкирин исми "робот қиз"га "уйланди". Маросимда бу роботларни яратган олим Маява Денки келин томондан вакил сифатида қатнашган.
Ушбу тўй маросими Токионинг энг гавжум туманларидан бирида ўтказилган ва унда шаҳар аҳолиси ҳамда бошқа кўплаб роботлар меҳмон сифатида иштирок этишган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш