Жаҳон | 10:29 / 03.07.2015
4391
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореядаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

3 июль куни Жанубий Кореянинг жануби-шарқидаги Ульсан шаҳри ҳудудидаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди.

Renhap агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда.

Маълум бўлишича, портлаш заҳарли моддалар сақланадиган бўлимда юз берган. Ушбу завод Hanwha Chemical Co корпорациясига тегишли экани айтилмоқда.

Айни вақтда воқеа ҳудудида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар иш олиб боришмоқда.
Заҳарли моддаларнинг атрофга тарқалиш эҳтимоли ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш