Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд—Тошкент йўналишида «Афросиёб» поезди бир соат кечроқ йўлга чиқади
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ йўловчилардан тушган кўп сонли илтимосларни инобатга олган ҳолда 761-рейс билан ҳаракатланувчи юқори қулайликдаги «Афросиёб» тезюрар поездининг ҳаракатлари жадвалига ўзгартиришлар киритилган. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг 761-рейси Самарқанддан йўлга чиқиш вақтини бир соатга кечиктирган. 2015 йил 6 июлдан бошлаб поезд 18:00 да Самарқанддан йўлга чиқади ва 20:10 да Тошкентга етиб келади.
Ушбу ўзгариш сайёҳ ва меҳмонлар учун Самарқандда бир соат кўпроқ бўлиш имконини беради.