Ўзбекистон | 16:24 / 06.07.2015
8415
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кўнгилочар зона ичида МДҲда тенги йўқ картодром қурилади

Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари ўртасидаги ҳудудда 2014 йилдан буён “Анҳор-Локомотив” дам олиш ва аттракционлар парки зонаси қурилмоқда.
Қурилиш учун ажратилган участкада 320 ўринли ресторан яратиш режалаштирилган. Шу ернинг ўзида 12 минг кв м ҳудудга эга улкан картодром қурилади. У катталиги бўйича МДҲда ягона комплекс бўлади.

Ёзги кинотеатрда байрамона концертлар ва тадбирлар ўтказилади. 1 810 кв м ҳудудни эгаллайдиган сув омборида қайиқларда сайр қилиш, сув иншоотинин кесиб ўтадиган кўприк устида сайр қилиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ҳордиқ чиқариш зонасида ранг-баранг фавворалар, болалар ресторани, аттриационлар, автодром ва бошқа нарсалар қад кўтаради.

У ерда, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларидаги етти тарихий обиданинг кичик макетларини яратиш кўзда тутилмоқда. Булар телеминора, курантлар, Темурийлар музейи, Хивадаги Калтаминор, Самарқанддаги Шердор ёдгорликлари, Андижондаги Бобур ёдгорлик мажмуаси, Бухородаги Минораи Калон обидасидир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш