Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:55 / 10.07.2015
1885
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Валерий Чалийни Украинанинг АҚШдаги элчиси этиб тайинлади
Украина президенти Пётр Порошенко ўз маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Валерий Чалийни АҚШга элчи сифатида тайинлади. Бу ҳақда Украина президенти сайтида маълум қилинган.
"Президент Валерий Чалийни Украинанинг Америка Қўшма Штатларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақдаги президент фармони 10 июль куни имзоланди", дейилади хабарда.
Порошенко яна бир фармон орқали Чалийни шу вақтгача бажариб турган вазифасидан озод этган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш